Пермда 81 ёшли аёл героин савдоси устида қўлга тушди. Бу ҳақда Пермь ўлкаси ИИВ вакилига суянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.
“Бир неча ҳафта олдин назорат остига олинган кекса аёл 1.5 кг героинни сотаётганида қўлга олинди. Унинг хонадонида олиб борилган тинтув асносида 4 кг гиёҳванд модда топилди, шунингдек, уларнинг савдосидан қўлга киритилган пуллар ва иккита мобил телефон топилди”, – дейилади хабарномада.
Аёлнинг ўзи гиёҳванд моддаларни кўчадан топиб олганини иддао қилмоқда. Шунингдек, у жиноятнинг мотивларини “ҳаётда ҳамма нарсани синаб кўриш керак”лиги билан тушунтирди.