Одесса вилоят маъмурияти раиси Михаил Саакашвили Одессадан паром кечувлари қуриб, улар орқали Россиядан ўтадиган йўлларни айланиб ўтган ҳолда Европага юк етказиш борасидаги режаларини ошкор қилди. Бу ҳақда шаҳарнинг расмий сайтида маълум қилинди.

Ахборотномада таъкидланишича, бу ишга қизиқиш билдирган инвесторлар ҳам бор.

“Россия орқали юк 30 кун йўл босади. Озарбайжон, Потидан Одессагача бўлган бутун логистика эса 9 кун вақт олади. Бизнесни бу ерга йўналтириш учун аввало тарифларни тушириш лозим. Иккинчидан, паром кечувлари ва логистика марказлари керак”, – таъкидлади Грузиянинг собиқ президенти.