Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна икки нафар чорак финалчилар аниқланди. Куннинг биринчи ярмида Мали ва Сербия терма жамоалари кейинги босқич масаласини ҳал қилишганди. Учинчи ва тўртинчи йўлланмани АҚШ ва Сенегал терма жамоалари қўлга киритишди.

АҚШ нимчорак финалда Колумбия ёшларига қарши майдонга тушди ва Рубин томонидан 58 дақиқада киритилган ягона гол эвазига ғалабани қўлга киритди. АҚШ футболчиси Акоста 81 дақиқада майдондан четлатилган.

Сенегал ёшлар терма жамоаси эса анча қийинчилик билан кейинги босқичга чиқди. Сенегалликларга Украина ёшлар терма жамоаси қаршилик кўрсатди. Украина сафида Беседин 70 дақиқада ҳисобни очган эди. Аммо сенегаллик Сарр 83 дақиқада жавоб тўпини киритди ва  ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтди. Пенальтилар сериясида эса Сенегалнинг қўли баланд келди.

Сенегал ёшлар терма жамоаси чорак финалда Австрия U-20 ва Ўзбекистон U-20 жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.

ЖЧ-2015, U-201/8 финал
АҚШ U-20 – Колумбия U-20 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 58 Рубин. 
АҚШ U-20 – Стеффен, Мязга, Картер-Викерс, Пэйн, Акоста, Хайндмен, Дельгадо, Зелалем (Томпсон, 87), Джеймисон (Аллен, 11), Рубин, Арриола (Рекехо, 84).
Колумбия U-20 – Монтеро, Баррера, Кинтеро, Ангуло, Санчес, Тельо, Лукуми (Ибаргуэн, 64), Гутьеррес (Киньонес, 60), Сапата (Родригес, 72), Киньонес, Борре.
Огоҳлантиришлар: Кинтеро (20), Арриола (26), Акоста (33), Тельо (49), Ангуло (54), Баррера (86), Аллен (86).
Четлатиш: Акоста (81).


Украина U-20 – Сенегал U-20 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пеналтиларга кўра  - 1:3
Голлар: 1:0 – 70 Беседин, 1:1 – 83 Сарр. 
Украина U-20 – Сарнавский, Качараба, Бурда, Соболь, Полегенько, Чумак, Лучкевич, Коваленко (Габелок, 118), Кабаев (Немтинов, 27; Яремчук, 90), Беседин, Харатин.
Сенегал U-20 – Си, Сане, Ваге, Силла, Сиссе, Нассалан (Ваджи, 109), Ндиай, Гомис, Сарр, Тиам (Ньянг, 75), Коне (Соу, 99).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 1:2, 1:3.
Огоҳлантиришлар:  Коне (24), Ндиай (63), Си (73), Беседин (73), Соболь (114).