Барселона суди "Барселона" ҳужумчиси Мессининг солиқларни тўлашдан бош тортганлиги бўйича ишда навбатдаги эшиттиришни ўтказди. Бу ҳақда El Pais нашри хабар берган.
 
Унда суд солиқ тўлашдан бош тортганликда айбланган Мессининг аппелляциясини рад этди

Энди 27 ёшли футболчи Испания суди олдида жавоб берадиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, футболчи ва унинг отаси Хорхе Месси 2006-2009 йилларда 4,1 миллион евро миқдордаги солиқни тўламаганликда айбланмоқда. Айбланувчи томон барча айбни катта Мессига ағдариб, футболчининг ўзи ўз пулларининг қандай сарфланаётганидан бехабарлигини айтган.

Суд органлари футболчининг бу ишлардан бехабарлигига ишонмади ва бунинг учун ўзларида етарли далиллар мавжудлигини билдирди.