Йўловчилар оқими кўпайгани муносабати билан Тошкент-Қўнғирот-Тошкент йўналиши бўйича қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилди.

54/53-рақамли ушбу поезд 14 июндан 6 сентябргача якшанба кунлари қатнайди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” компаниясининг сайтида маълум қилинди.

Поезд Тошкентдан Қўнғиротга якшанба кунлари 16:50 да, Қўнғиротдан сешанба кунлари 08:53 да Тошкентга қараб жўнаб кетади.

Қўнғирот – Ўзбекистон шимоли-ғарбида, Қорақалпоғистондаги шаҳар бўлиб, Амударё дельтасида жойлашган, шаҳардан 8 км ғарброқдан Устюрт платоси бошланади.