2015 йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Венгриянинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Янош Баллани қабул қилганди.

Элчи мазкур учрашув тафсилотлари, иккала давлат ўртасида ўрнатилган алоқалар, келгусидаги ҳамкорлик режалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Сўнгги йилларда Венгрия-Ўзбекистон муносабатларида ижобий силжишлар кузатилганини қайд этиб ўтиш жоиз. 2014 йилда Будапештда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг ўзаро иккинчи йиғилиши давомида бир қатор муҳим муҳим ҳужжатлар имзоланди. Умуман олганда, Венгрия ва Ўзбекистон ўртасидаги географик масофага қарамасдан, икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гумантира ва бошқа соҳалардаги яқин ҳамкорликни ривожлантирди».

«Ҳозирда Венгрия «Шарқ йўл очилиши» стратегиясини амалга оширмоқда. Бу тинчлик ва барқарорлик ҳукм сураётган, иқтисодий ўсиш сурати юқори, хорижий инвесторлар учун қулай шароитлар яратилган давлатлар билан ҳамкорликни йўлга қўйишни назарда тутади. Биз Ўзбекистонни айнан шундай ва Марказий Осиёдаги энг муҳим ҳамкор мамлакат сифатида кўрмоқдамиз.

«Айни пайтда Ўзбекистон фаол ташқи сиёсат юритмоқда ва дунёнинг етакчи мамлакатлари билан ўзаро манфаатли муносабатларни сақлаб келмоқда. Бундан ташқари Ўзбекистон минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш, жумладан Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш билан боғлиқ муҳим ташаббусларни биринчи қаторга қўйган».

«Тошкентда Венгрия элчихонасининги очилиши икки томонлама муносабатлар тарихидаги муҳим воқелик бўлди. Бу нафақат бизнинг мамлакатни Ўзбекисон ва Марказий Осиё давлатлари билан яқин муносабатда бўлишимизни таъминлайди, балки Ўзбекистоннинг Европа мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришга ёрдам беради деб умид қиламиз», дея Элчининг сўзларидан иқтибос келтиради «Жаҳон» АА.