"Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави Эрнандес жамоа бош мураббийи Луис Энрикенинг каталонияликлар билан 2017 йилгача шартномани узайтирганига ўз муносабатини билдириб ўтди.

"Билмадим, нега Луис Энрике "Барселона"да қолишига иккиланиб билан қаради. У жамоанинг ҳақиқий етакчиси ҳисобланади, бунга шубҳа йўқ.

Нима учун "Барселона"ни тарк этиши керак? Ва қаерда ўзини яхши ҳис қилади? Луис Энрике - жамоани кўтара олган кучли характерга эга инсон", - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, жамоа бош мураббийи этиб тайинлангач, Энрике ва Месси ўртасида келишмовчилик юзага келганди.