Хитойнинг Wibtek компанияси Q7 модулли компьютерини яратди. Liliputing порталининг маълум қилишича, унинг ичига проектор ва аккумулятор ўрнатиш мумкин.

Компьютер корпуси уч блокдан иборат бўлиб, техник таркиб марказийсида жойлашади. У ўз ичига Intel Braswell ёки Broadwell-U процессорини, 8 ГБ оператив хотирани, 6та USB-портни, HDMI ва VGA чиқишларини, шунингдек, хотира картаси слотини олади.

Қўшимча модуллардан ҳозирча аккумулятор блоки ва 350 люмен ёруғликка эга проектор ҳақида ахборот берилди. Бу конструкция 3-4 соат давомида электр тармоғига уланмасдан ишлаши мумкин.