Яқин йилларда Ўзбекистонда 30 та контейнер терминали қурилади

Ўзбекистон 10 Июнь 2015 3141

Яқин йилларда Ўзбекистонда контейнер терминаллари миқдори 30 тагача етказилади, юк айланмаси тизимида контейнер орқали ташишлар 20 фоизга яқинни ташкил этади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда контейнер орқали ташишлар 7 фоизни ташкил қилмоқда. 2020 йилда бу рақам 20 фоизга етказилиши режалаштирилмоқда. Йилига 500 та турли модификациядаги контейнер ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Тошкентда бўлиб ўтган, Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси (AMBIT) ва Бизнес-логистикани ривожлантириш уюшмаси Латвия алоқа вазирлиги ва Латвиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этган “Ўзбекистон-Латвия-ЕИ давлатлари транспорт коридори” деб номланган халқаро анжуманда айтилганидек, 2011-2015 йилларда Ўзбекистон транспорт соҳасига 7 млрд доллар киритилган. Соҳа ривожланишининг зарурий суръатларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда транспорт секторига инвестициялар 2030 йилгача 47 млрд долларни ташкил қилиши керак.

Иқтисодий тадқиқотлар маркази экспертларининг баҳолашича, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўрта муддатли истиқболда 8 фоизлик ўсишини ушлаб туриш учун юк ташишлар ҳажми йилига ўртача 9,2 фоиз ошиб бориши керак.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар