Бангладешнинг жанубидаги Мегхна дарёсида траулер ағдарилган ва сув остига ғарқ бўлган.

Bdnews24.com порталининг ёзишича, кема бортида 100дан ортиқ йўловчи бўлган. Уларнинг аксарият қисми қутқариб олинган. Бу ишда полицияга балиқчилар ёрдам берган.

Беш киши ҳалок бўлган, улардан бири ёш бола. Яна 20 киши дом-дараксиз кетган.
Манпура шаҳрига кетаётган траулер маҳаллий вақт билан соат 10:00да Калаталадан йўлга чиққан. Орадан ярим соат ўтиб, ҳалокат содир бўлган.