Халқаро бейсбол ва софтбол уюшмаси ушбу спорт турларини 2020 йили Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари дастурига киритиш ҳақида мурожаатнома йўллади.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, олимпия дастурига киритилиши мумкин бўлган барча спорт турларининг рўйхати 22 июнь куни эълон қилинади. Улар ичида, бейсбол ва софтболдан ташқари, снукер, каратэ ва сквош бўлиши айтилмоқда.