10 июнь куни 2016 йилда Францияда ўтказиладиган Европа чемпионати ўйинлари учун чипталар чиқарилиши бошланди. Бу ҳақда УЕФАнинг расмий сайтида хабар берилган.

Унга кўра, турнирнинг гуруҳ босқичи ўйинлари учун энг арзон чипталар 25 евродан қилиб белгиланган.

Ўз навбатида Евро-2016 финали учун энг арзон чипта нархи 85 евро, энг қиммат чипта нархи эса 895 еврони ташкил этади.

Маълумот учун, Евро-2016 турнири кейинги йилнинг 10 июнидан 10 июлигача бўлиб ўтади. Турнирда Европанинг 24 терма жамоаси иштирок этади.