Facebook компаниясининг рекламадан даромад келтирадиган хорижий мижозлари улуши биринчи марта компаниянинг АҚШлик реклама берувчи мижозларининг улушидан кўпроқни ташкил этиб, бутун дунё бўйича 51 фоизга етди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бундан компаниянинг жорий йилнинг 1-чорагидаги маълумотлари дарак бермоқда. Шунингдек, компаниянинг Осиёдаги мижозлари сони 57 фоизга ошгани айтилмоқда.

“Кейинги 1 млрд мижоз айнан Осиё давлатларидан бўлиши кутилмоқда”, деб айтди Facebook президенти Каролин Эверсон.

Компаниянинг рекламадан олган даромадлари 46 фоизга, яъни 3,3 млрд долларгача ошди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан компаниянинг рекламадан олган даромадлари 36 фоизга ошган.

Эверсон айни пайтда мобиль реклама реклама берувчилар учун кўпроқ маъқул келаётгани ва бу турдаги рекламадан олинаётган даромад компаниянинг умумий даромадининг 70 фоизини ташкил қилаётганини айтди.