«Ўзбекистон инфраструктураси / Фарғона водийси» халқаро кўргазмаси жорий йилнинг 10-12 июнь кунлари Фарғонада бўлиб ўтади. Кўргазмалар ўтказишга ихтисослашган ITE Uzbekistan ташкиллаштирган кўргазма айни вақтда бўлиб ўтмоқда.

Кўргазма сайтининг ёзишича, илк марта бундай тадбир Тошкентдан бошқа ҳудудда ўтказилмоқда. Янги лойиҳа Фарғона водийсида ишбилармонлик муҳити ва бинзес ҳамжамиятини ривожланишига туртки бўлиб хизмат қилади.

Кўргазмада Ўзбекистон, Венгрия, Германия, Италия, Қозоғистон, Хитой, Нидерландия, Россия, Туркия, Украина, Японии ва бошқа мамлакатларнинг 30дан ортиқ корхоналари иштирок этишмоқда.