Флойд Мэйвезер энг бадавлат спортчилар рейтингида етакчи бўлди

Спорт 11 Июнь 2015 2553

Forbes журнали ҳар йилгидек сайёранинг энг бадавлат 100 нафар спортчиси рейтингини чоп этди. Охирги 4 йил ичида 3-маротаба ушбу рейтингга АҚШлик боксчи Флойд Мэйвезер бошчилик қилмоқда.

Forbes`нинг баҳолаши спортчиларнинг профессионал фаолияти ва ҳомийлик мусобақаларидаги иштироки, реклама шартномалари ва ўз бизнесларидан олинган даромадларни ўз ичига олади. Умумий миқдорда рейтинг иштирокчилари 2014 йилнинг июнидан 2015 йилнинг июнигача 3,2 млрд доллар ишлаб топишган. Бу бир йил аввалги кўрсаткичдан 1,7 фоизни кўпроқни ташкил этди. Рейтингга кириш чегараси 17,3 млн.дан 18,8 млн долларгачани ташкил этди.

Мэйвезернинг бир йиллик даромади 300 млн долларга баҳоланди. 2-ўринни Мэнни Пакьяо, 3-ўринни “Реал” футболчиси Криштиану Роналду 79,6 млн доллар даромад билан эгаллади. Рейтингнинг биринчи ўнталигига Лионель Месси, теннисчи Рожер Федерер, баскетболчилар Леброн Жеймс, Кевин Дюрант ва Кобе Брайант ҳамда гольфчилар Фил Микельсон ва Тайгер Вудс ҳам кирди.

Россиялик теннисчи Мария Шарапова 26-ўринни эгаллади. Экспертлар унинг даромадини 29,7 млн долларга баҳолашган. Украиналик боксчи Владимир Кличко 22,5 млн доллар даромад билан 63-ўринни эгаллади.

Ушбу рейтингдан энг кўп ўринни бейсболчилар эгаллади. 100 нафар энг бадавлат спортчилар рейтингига 27 нафар бейсболчи киритилди. Бироқ бу рейтингга бирорта ҳам хоккейчи киритилмади. Хоккейчилардан энг кўп даромадни Сидни Кросби (16,5 млн доллар) ишлаб топган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар