Guardian: АҚШ полициячилари йил бошидан буён 500 кишини ўлдирди

Жаҳон 11 Июнь 2015 1222

2015 йил бошидан бери АҚШ полициячилари томонидан ўлдирилган одамлар сони 500 кишига етди. Бу ҳақда Guardian нашри ўз текширувлари якунларига кўра маълумот берди.

Нашрнинг фикрича, йил охирига қадар бу сон 1 000 кишини ташкил қилиши мумкин.

Ҳалок бўлганларнинг 49.6 фоизи оқ танлилар, 28.2 фоизи афроамерикаликлар, 14.8 фоизи Лотин Америкаси вакиллари бўлган. Улардан фақат 21 фоизи қуролга эга бўлган. Ўлдирилганларнинг кўпчилиги – 95.2 фоизи эркаклардир.

Эслатиб ўтамиз, май ойининг охирида The Washington Post газетаси полициячилар томонидан турли операциялар жараёнида 385 киши отиб ташланганини маълум қилган эди. Бунда фақат ўқ отар қурол билан ўлдирилган одамлар ҳисобга олинган эди.

Ушбу 385 ҳолатлардан фақат 3тасида полициячилар жиноий жавобгарликка тортилган. Умуман олганда, охирги 10 йил ичида АҚШ полицияси томонидан минглаб маротаба ўт очилган бўлиб, 54 ҳолатларда айбловлар илгари сурилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 33056 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 18534 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 71418 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59077 Жамият
ЕЧЛ-2017/18 қуръасида саватчалар таркиби қандай бўлади?
15:04 52 Спорт
24 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Ўзбекистон Футбол федерацияси ўзбек футбол мухлисларини «жазо»лади
14:50 2327 Спорт
Google ва Walmart ҳамкорлик ҳақида эълон қилишди
Афғонистон жанубида портлаш юз берди
14:40 361 Жаҳон
Жосусликда айбланиб қамалган Эркин Мусаев озодликка чиқарилди
Кўпроқ янгиликлар