АҚШ Демoкратлар партиясидан мамлакат президентлигига номзодини қўйиши кутилаётган собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон Instagram ижтимоий тармоғида ўз саҳифасини очди.

Бир кундан камроқ вақт ичида сиёсатчининг ўқувчилари сони 78 мингга яқинлашган. Ҳозиргача Клинтон ўз саҳифасида учта сурат чоп этган бўлиб, улардан бирида осгичларга илинган турли иш кийимлари тасвирланган ва «Қийин танлов» деб изоҳ берилган.

Аккаунт таърифида Ҳиллари Клинтон ўзини меҳрибон буви сифатида таништирган ва ўзининг сайловолди кампанияси сайтига ҳавола берган.