Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ияд Амин Маданий Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Мартабали меҳмон Ўзбекистондаги ташрифига борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ташриф давомида биз Президент Ислом Каримов билан жуда самарали музокаралар олиб бордик ва томонларни қизиқтирган турли масалаларни муҳокама қилдик», дейди Маданий.

«Бундан ташқари ИҲТга аъо мамлакатларнинг Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги, 2016 йилда Ўзбекистон раислигида, Тошкентда бўлиб ўтадиган йиғилишига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича вазирлик билан бир қатор илиқ учрашувлар бўлиб ўтди».

«Шу ўринда Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги самарали ҳамкорлик ривожланиб бораётганини таъкидлаб ўтиш зарур. ИҲТ Ўзбекистоннинг хақларо майдондаги ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди»

«Туризм соҳасидаги муносабатларни ҳам муҳим манфаатли масала саналади. Ўзбекистон ноёб меъморий ва ислом тараққиёти тарихида диққатга сазовор бўлган ёдгорликларга бой мамлакат саналади. Мен яқин орада мамлакатингизни турзим саноати марказларидан бири бўлиши лозим, деб ҳисоблайман».

«Бугунги кунда Ўзбекистон миллий ва диний бағрикенг, ривожланаётган иқтисодиёти ва барқарор сиёсий тизимига эга давлатга айланди. Биз келгусида савдо алоқалари, инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатингиз билан ўзаро манфаатли саноат лойиҳаларини амалга оширишни рағбатлантириш тўлиқ қўллаб-қувватлашимизни маълум қиламиз», дейди Маданий.