Рамазон ойида Жазоирда Қуръони каримни ёддан, тажвид қоидаси билан чиройли ўқиш ва тафсир бўйича Халқаро мусобақа ўтказилади. Бу ҳақда Жазоирдаги Дин ва вақф ишлари вазири Муҳаммад Исога асосланиб, muslim.uz сайти хабар берган.

Муҳаммад Исонинг маълум қилишича, шу вақтга қадар мазкур мусобақада иштирок этиш учун 66та араб ва ислом давлатлари вакилларига таклифлар юборилган, шу кунга қадар 45та давлат вакилларидан юборилган таклифларга жавоблар олинган.