Моуриньо "МЮ"да ҳақиқий Фалькао ўйнаганига ишонаётган инглизларга ачинишини билдирди

Спорт 11 Июнь 2015 1232

"Челси" жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Фалькаонинг "Манчестер Юнайтед"да ўтказган мавсуми ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Мен инглизлар "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган Фалькаонинг имкониятларини жуда паст баҳолашаётганини эшитаяпман ва бундан қалбим оғрияпти. Ўтган мавсумда биз ҳақиқий Фалькаони кўрмадик. Мен бу футболчини жуда яхши танийман, унинг "Атлетико"даги ўйинларини кузатганман.

Агар менда уни ўз даражасига қайтариш имкони бўлса, бу ишни албатта уддалайман", дейди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, "МЮ" бу футболчи билан ижара шартномасини узайтиришни истамади.

Бироз олдинроқ, Фалькао АПЛда ўйнашни давом эттиришни истаётгани ва "Челси" билан шартнома тузишга тайёрлигини маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар