Стив Макларен «Ньюкасл» бош мураббийи этиб тайинланди. Бу ҳақжда жамоанинг расмий сайтида хабар қилинган.

Клуб 54 ёшли мутахассис билан уч йиллик шартнома имзолаган. Келишувга кўра, мазкур шартнома яна саккиз йилгача узайтирилиши мумкин.

Маклареннинг сўнгги иш жойи уни майнинг охирида истеъфога чиқарган «Дерби Каунти» клуби бўлган эди.