АҚШ президенти Барак Обама Беларусга нисбатан жорий қилинган санкциялар муддатини яна бир йилга узайтирди. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб, РИА Новости хабар қилган.

Қайд этилишича, Беларусга нисбатан тақиқлар 2006 йилда киритилганди. Бунга "мамлакатда инсон ҳуқуқлари меъёрлари бузилиши" сабаб сифатида кўрсатилган.

Бироз олдинроқ, Европа кенгаши Беларусга нисбатан санкцияларини 2015 йилнинг 31 октябрига қадар узайтирганди.