Ўзбекистон ўз майдонидаги ўртоқлик ўчрашувида Эрондан мағлубиятга учради

Спорт 11 Июнь 2015 1670

11 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Эрон миллий терма жамоасига қарши баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда имкониятни бой берди.

Эрон терма жамоаси футбочиси Меҳди Тўробий ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол уриб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Ўзбекистон терма жамоаси энди 16 июнь куни сафарда КХДР термасига қарши расмий ўйинда майдонга тушади.

Ўзбекистон – Эрон 0:1 
Гол: Меҳди Тўробий (90+2)
Ўзбекистон: И.Нестеров, А.Исмоилов, Ш.Муллажонов, В.Денисов, Ш.Муҳаммадиев, И.Алибоев, О.Аҳмедов, А.Ҳайдаров, С.Рашидов, З.Қўзибоев, И.Сергеев.
Эрон: Алиризо Ҳагигий, Эҳсон Ҳожисафий, Вория Ғофурий, Пэжмон Мунтазарий,  Муҳаммад Ҳусайни Хони-Зодогон, Сайид Иззатуллоҳий, Андраник Теймурян, Масъуд Шожаий, Воҳид Амирий, Меҳди Тўробий, Ризо Ғучанижод.

Кўпроқ янгиликлар