11 июнь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Хитой Халқ Республикаси Фавқулодда ва мухтор элчиси Сун Лицзе билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар беради.

Суҳбат чоғида икки томонлама алоқалар ва ШҲТ доирасида ҳамкорликка оид баъзи масалалар ҳамда бўлажак Ўзбекистон ва Хитой қўшма тадбирларига тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.