Янги Зеландияда ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна бир чорак финалчи номи маълум бўлди.

Ўзбекистон U-20 ва Австрия U-20 терма жамоалари ўртасидаги учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари ғалаба қозонишди.

Ўйиннинг 47 ва 57 дақиқаларида Ўзбекистон терма жамоасининг 17 рақамли футболчиси Достонбек Ҳамдамов киритган икки гол жамоани чорак финал босқичига олиб чиқди.

Эндиликда, 14 июнь куни Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси чорак финалда Сенегал ёшларига қарши ўйин ўтказади.

U-20 ЖЧ. 1/8 финал Австрия U-20 — Ўзбекистон U-20 — 0:2 (0:0)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов (47, 57)
Австрия U-20: Касали, Росенбихлер, Гугганиг, Лайнхарт, Михарл (Грубер, 50), Блуш (Крузер, 61), Бранднер, Гшвейдл (Грубек, 67), Лаимер, Раснер, Гриллиш
Ўзбекистон U-20: Ҳамроев, Ашурматов, Абдуллаев, Қосимов (Шомуродов, 69), Ҳамробеков, Комилов, Соҳибов, Шукуров, Ғиёсов, Ҳамдамов (Нормуродов, 90+1), Ўринбоев.
Огоҳлантиришлар: Ҳамдамов (39), Лейнхарт (45), Гриллиш (92).