Ўзбекистонга ФАО томонидан очарчиликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлари учун мукофот топширилди

Ўзбекистон 11 Июнь 2015 1529

10 июнь куни Римда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига (ФАО) аъзо давлатларни уларнинг очарчиликка барҳам бериш бўйича саъй-ҳаракатлари учун мукофотлаш маросими бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришган ва жорий йилда мукофотланган 14 мамлакатдан бири бўлди.

Ўзбекистон 2001 йилда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотига (ФАО) аъзо бўлди. Шу тариқа Ўзбекистон халқаро илғор тажрибани ўрганиш, ўз имкониятларини намойиш этиш, долзарб масалаларни ҳал қилиш йўлларини биргаликда ишлаб чиқиш учун янги имкониятларга эга бўлди. 

Давлат раҳбари 2014 йилда “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференцияда ҳам шу ҳақда сўз юритди. Конференцияда мамлакатимизда ҳар йили 16 миллион тоннага яқин мева ва сабзавот етиштирилаётгани, аҳоли жон бошига қарийб 300 килограмм сабзавот, 75 килограмм картошка ва 44 килограмм узум тўғри келаётгани ва бу оптимал, яъни мақбул деб ҳисобланадиган истеъмол меъёридан уч баробар кўп экани таъкидланди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ҳар йили дунёнинг 80 давлатига 180 дан ортиқ турдаги сархил мева-сабзавот ва уларни қайта ишлаш асосида тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилмоқда. 

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов ишлаб чиқарувчилар олдига 2020 йилда мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришни 2014 йилга нисбатан камида 2,3 марта кўпайтириш вазифасини қўйди. Бунинг учун қишлоқ хўжалигини ислоҳ этиш ва модернизация қилиш, ернинг мелиоратив ҳолатини ва ирригация тизимини яхшилаш, тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ишларни давом эттириш ва чуқурлаштириш зарур. Бу борада хорижий инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сотиш учун янги бозорлар топиш, уларни сақлаш, логистика ва истеъмолчиларга етказиб беришнинг замонавий тизимини шакллантириш ҳам муҳим масалалар сирасига киради. 

Ўзбекистон ушбу истиқболли вазифаларни инобатга олган ҳолда, ФАО билан самарали ҳамкорлик кўламини кенгайтиришга қарор қилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти бош директори Жозе Грациану да Силванинг мамлакатимизга ташрифи бу борада муҳим қадам бўлди. Олий даражада ўтказилган музокаралар чоғида Ўзбекистонда ушбу халқаро ташкилотнинг ваколатхонасини ташкил этиш ҳақида келишувга эришилди. 

Бунинг натижасида 2014 йилда ФАО ваколатхонаси ўз фаолиятини бошлади. Мамлакатимиз ва хорижий мутахассисларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари юртимиз қишлоқ хўжалиги тармоғини ривожлантириш, соҳа ходимларининг малакасини ошириш, ушбу йўналишдаги илғор жаҳон тажрибасини ўрганиш ва Ўзбекистон тажрибасини тарғиб этишга қаратилган. 

"Шу йилнинг март ойида Ўзбекистон билан ФАО ўртасида умумий қиймати қарийб 1,6 миллион долларлик тўртта шартнома имзолангани ушбу дастурни амалга оширишда амалий механизм бўлиб хизмат қилмоқда", – дейди ФАОнинг Ўзбекистондаги вакилининг ўринбосари Алишер Шукуров. 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар