Уч нафар ўзбекистонлик фуқаро Москва вилоятининг Раменское туманида жойлашган Софьино қишлоғида, маҳаллий қабринстондан ярим километр узоқликда 7 июнь куни кечки пайт 37 ёшли ўз ҳамюртлари билан чиққан тортишувдан кейин уни пайшаха тиқиб ўлдириб, воқеа жойининг ўзига кўмиб қўйган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Полициянинг жиноят қидирув бўлими ходимлари жиноятни содир этган барча уч нафар жиноятчининг шахсини аниқлади. 10 июнь куни улар ҳибсга олиниб, жиноятни бўйниларига олиб, жасад кўмилган жойни кўрсатди. Шу ернинг ўзида жиноят қуроли – пайшахалар ҳам топилган. Қотиллик бўйича жиноий иш қўзғатилди.