Ўзларини маиший хизматлар ходимлари деб таништириб, кексалардан пул ундирган қаллоблар қотилликка қўл урди

Жамият 11 Июнь 2015 1320

1976 йили Тошкент вилоятининг Пскент туманида туғилган, муқаддам икки маротаба судланган Адҳам Соаталиев 1993 йили туғилган қариндоши Иброҳим Учқунов билан тил бириктирган ҳолда кексаларнинг ҳимоясизлигидан фойдаланиб, улардан пул ундириб юргани аниқланди.

Жумладан, 1940 йили туғилган фуқаро И.Е.нинг ёлғиз яшаётганини аниқлаб, унинг эшигини “ижтимоий таъминот бўлимиданмиз” деб тақиллатишган. Унинг кўзи ожизлигидан фойдаланиб, бепул озиқ-овқат берилиши лозим бўлган рўйхатга ёздириб қўйиш учун 20 минг сўм олишган. Шу йўл билан улар бошқа кексалардан ҳам 17 мингдан 70 минг сўмгача бўлган маблағни олиб юришган.
Кейинчалик улар ўзларини газ таъминоти вакиллари ва электр тармоғи назоратчилари дея таништира бошлаганлар. Шу тариқа, улар ёлғиз яшайдиган кекса инсонлардан пул ундириш билан тирикчилик қилишга одатланган.

Бир куни Адҳамнинг рафиқаси касал бўлиб қолган ва Тошкент шаҳридаги шифохоналардан бирига ётқизилган. Кўпроқ пулга эҳтиёж сеза бошлаган Адҳам шериги Иброҳим билан “фаолияти”ни пойтахтда давом эттиришга қарор қилган. Улар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 1929 йили туғилган Галина Шевченконинг уйига бостириб кириб, кекса аёлга нисбатан куч ишлатишган. Уни чойшаб билан бўғиб, тепкилашган. Бу хатти-ҳаракатлар Шевченконинг ўлимига сабаб бўлган.
Аммо талончилар аёлнинг уйидан бор-йўғи 30 минг сўм топа олишган.
Бу воқеадан сўнг олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида қотилликка қўл урган ҳар иккала қаллоб қўлга олиниб, жазога тортилди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар