"Реал" президенти Флорентино Перес уэльслик ярим ҳимоячи Гарет Бейлни сотишни истамаяпти. Бу ҳақда El Mundo Deportivo нашри хабар берган.

У 25 ёшли ушбу футболчини олиш бўйича қилинган ҳар қандай мурожаатни рад қилишини айтган.

Бироз олдинроқ, "Манчестер Юнайтед" томонидан Де Хеани Бейлга алмаштириш бўйича таклиф билдирилганди.