Польша бош вазири Ева Копач уч нафар вазир – молия, соғлиқни сақлаш ҳамда спорт вазирлари истеъфога кетганини маълум қилди.

Шунингдек, Польша сейми спикери Радослав Сикорский ҳам истеъфога чиқди.

Эслатиб ўтамиз, Полшада 25 май куни бўлиб ўтган президент сайловининг иккинчи тури якунларига кўра мамлакатдаги йирик мухолифат партияси “Қонун ва адолат” етакчиси Анджей Дуда ғалаба қозонди.

Дуда учун 51,55 фоиз сайловчилар, амалдаги президент Бронислав Коморовский учун 48,45 фоиз сайловчилар овоз берганди.