Путин Рим папаси билан учрашувга узоқ давом этган музокаралар ва секин ҳаракатланган кортеж сабабли кеч қолди

Жаҳон 11 Июнь 2015 3093

Россия президенти Владимир Путин Рим папаси Франциск билан учрашувга Миланда узоқ давом этган музокаралар сабабли 1 соатга кеч қолди. Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

“Ҳақиқатан ҳам папа билан учрашув режалаштирилгандан бироз кечроқ бошланди. Бу Миланда чўзилиб кетган музокаралар ҳамда президент кортежи Милан ва Рим кўчалари бўйлаб бироз секин ҳаракатлангани сабабли юз берди”, деб айтди Песков.

Песковнинг айтишича, барча ушланишлар ҳақида Ватикан олдиндан огоҳлантирилган.

Кўпроқ янгиликлар