Россия ва Туркия президентлари Бокуда учрашув ўтказади. Учрашувда қўшма энергетик лойиҳалар ва ҳамда Суриядаги вазият муҳокама қилинади.
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков берган маълумотларга қараганда, бу учрашув муҳим аҳамиятга эга бўлади.

“Биринчидан, улар кўпдан буён учрашув ўтказмади, шунга қарамай, Россия ва Туркия савдо-иқтисодиёт, инвестиция соҳаларида, турли йўналишларидаги йирик инвестицион лойиҳалар бўйича ҳамкор бўлиб қолмоқда. Шу боис икки давлат раҳбари учрашувининг кун тартиби жуда кенг, бунинг устига, Туркияда яқиндагина парламент сайловлари бўлиб ўтди”, – унинг сўзларини келтиради РИА Новости.
Песковнинг айтишича, биринчи галдаги масалалар Суриядаги вазият ва қўшма энергетик лойиҳалар истиқболи бўлади.