Россия президенти Владимир Путин ўзининг Ватиканга ташрифи давомида Рим папаси Франциск билан бирга умуминсоний ва инсонпарварлик қадриятлари ҳақида суҳбат қуришди. Бу ҳақда Путин матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

“Римда Путин папа билан сермазмун, батафсил суҳбат курди. Суҳбат 1 соатдан кўпроқ давом этди. Улар дунёдаги жорий вазият, табиийки, Украинадаги вазиятни муҳокама қилишди, православ ва католик дунёни ҳамда бошқа динларни бирлаштириб турувчи умуминсоний ва инсонпарварлик қадриятлари ҳақида суҳбатлашишди”, деб айтди Песков.

Песковнинг айтишича, Россия етакчиси понтифик билан шунингдек Яқин Шарқдаги, хусусан Суриядаги насронийларнинг ҳолати ҳақида ҳам суҳбатлашди.