Самарқандда ақидапарастликка қарши уламолар иштирокида республика анжумани ўтказилди

Жамият 11 Июнь 2015 836

10 июнь куни Самарқанд вилоятида уламолар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Ижтимоий барқарорликни янада мустаҳкамлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби”  мавзуида республика анжумани бўлиб ўтди.  Унга республиканинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган диний соҳа вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мутасадди ходимлари ташриф буюришди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг матбуот хизмати хабар берди.

"Тобора  глобаллашиб бораётган бугунги ахборот асрида мусулмон мамлакатларида кечаётган мураккаб жараёнларнинг асл моҳиятини англаш, турли ақидапараст кучларнинг осойишталикка путур етказиш мақсадида чиқараётган фитналарининг олдини олиш, ҳалқаро исломий ташкилотлар, ислом оламидаги нуфузли илмий муассасалар, уламоларнинг диний экстремизм ва терроризимга нисбатан билдираётган фикрларини жамоатчиликка етказиш, миллатлараро тотувлик  ва диний бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш каби муҳим ва ўта долзарб масалаларда диний соҳа ходимлари ва уламоларнинг ролини кучайтириш мақсадида ўтказилган ушбу анжуманни Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари М. Ахмеджанов кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг сўзга чиққан нотиқлар бугунги кунда долзаб бўлган бир қатор мавзуларда маърузалар қилдилар. Жумладан, Яқин Шарқ минтақасида кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнларнинг мазмун-моҳияти, мамлакатимизда диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши кураш йўллари, барқарорликка раҳна солаётган ақидапараст кучларнинг сохта даъволарига берилган раддиялар каби мавзулар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди", дейилади хабарда.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов сўзга чиқиб, ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, огоҳлик ва ҳушёрликни оширишда имом-хатибларнинг ўрни ва вазифалари ҳақида гапирди. Бу йўлда амалга ошираётган ишлар тўғрисида атрофлича тўхталиб ўтган.

Анжуман иштирокчилари ақидапараст оқимлар ва террорчи ташкилотларнинг сохта даъволарига нисбатан ўзларининг якдил соф исломий қарашларини белгилаб олган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27340 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14392 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55554 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 436 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 497 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 439 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1577 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4076 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар