Тошкент шаҳрида икки зўравон уларни олиб кетаётган киракашни калтаклаб, машина ҳужжатларини олиб қочиб кетишди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар бермоқда.
Айтилишича, 30 ёшли Нормат ва 23 ёшли Акбар асли сурхондарёлик бўлиб, ўз қишлоқларида ҳам муштумзўр сифатида “танилган”. Улар пойтахт шаҳарга ташриф буюриб, Lacetti русумли машинани тўхтатишган ва уларни манзилга ташлаб қўйишни илтимос қилишган. Анча кеч тушгани боис киракаш уларни маҳалла ичига ташлаб қўйишга рози бўлган.
Аммо сурхондарёлик йигитлар унга ҳақоратомуз гаплар айтиб, сўнг калтаклашга тушишган. Сўнг автомашинанинг техник ҳужжатини олиб воқеа жойидан кетишган.
Ҳайдовчининг аризасига мувофиқ икки зўравон қўлга олиниб, жазога тортилди.