Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани «Тинчликобод» маҳалласида иқтидорли ёшлар учун мўлжалланган 32 хонадондан иборат кўп қаватли иккита «Камолот» уйи фойдаланишга топширилди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Президентининг 2014 йилнинг 6 февраль куни «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида «Камолот уйлари» қурилмоқда.

Қарорга кўра, имтиёзли кредитлар асосида бериладиган уйлар фақатгина «Камолот» ЁИҲ Марказий Кенгаши тавсиясига биноан амалга оширилади. Сотиб олинадиган уйлар учун бошланғич бадал тўланмайди.

«Камолот» уйларидан сотиб олинадиган квартиралар учун кредит Ўзбекистон Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига тенг бўлган фоиз ставкасида 20 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли давр билан тақдим этилади.