UМS уяли алоқа оператори янги «Ultra» тариф режасини ишга туширди

Технология 11 Июнь 2015 6337

UМS уяли алоқа оператори абонентларга овозли, SMS ва Интернет мулоқотни фаол олиб бориш учун мўлжалланган янги «Ultrа» тариф режасини тақдим эта бошлади.

«Ultrа»га уланган абонентлар қуйидаги имкониятларга эга бўладилар:

• UMS тармоғи ичида бепул чиқувчи қўнғироқлар;
• Ўзбекистон бўйича барча йўналишларда 2000 дақиқа чиқувчи қўнғироқлар;
• трафикка киритилган 1500 МБ;
• Ўзбекистон бўйлаб исталган йўналишда 1000та SMS;
• Кирувчи қўнғироқлар - 0$;
• Обуна тўлови – ойига 25$.

“Тарифни ишлаб чиқаётганда биз амалдаги абонентлардан ва улар сафига қўшилиш ниятида бўлганлардан тушаётган хабарларга таяндик. Катта миқдордаги чиқувчи қўнғироқлар, мегабайтлар ва СМСларни ўз ичига оладиган шундай маҳсулот яратиш тўғрисида тез-тез учровчи таклифларни ўрганиб чиқиб, биз «Ultra» тариф режасини мобил мулоқот учун кенг имкониятлар билан таъминладик”, дейди “UMS” МЧЖнинг маркетинг бўйича директори Андрей Мамаев.

Кўпроқ янгиликлар