ХХРнинг суғурта регулятори Янцзи дарёси остига кетган “Шарқ юлдузи” саёҳат кемаси иши бўйича суғурта тўловларининг умумий миқдорини 92.5 млн юань (14.91 млн млн доллар) деб белгилади. Ҳалокат 400 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Суғурталашни бошқариш комиссиясининг конференцияси чоғида айтилишича, суғурта компаниялари ҳалокат билан у ёки бу даражада боғлиқ 340 жисмоний ва юридик шахслар билан шартномаларга эга бўлган. Улар орасида оддий йўловчилардан тортиб туристик агентликлар ва кема эгаларигача бор.

Shanghai Securities News нашрининг ёзишича, “Чунцинь шарқий пароходчилик” компаниясига тегишли кема 15.7 млн июньга (2.5 млн доллар) Хитой халқ суғурта компанияси томонидан суғурталанган. Бу пулларнинг 10 млн юани тўлаб бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, ҳалок бўлган кема бортида 456 киши бўлган, уларнинг 405 нафари йўловчилар, 46 нафари экипаж аъзолари ва 5 нафари туристик агентликлари вакиллари бўлган. Фақатгина 14 кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, 434 киши эса ҳалок бўлди.