Япониянинг Kyocera компанияси томонидан Хёго префектурасида жойлашган Касай шаҳрида дунёдаги энг йирик сузувчи қуёш электр станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Станция 2.3 мегаватт қувватга эга бўлиб, расман май ойининг охирида истеъмолга топширилган. Станцияни қуришда 9.072 минг фотогальваник панеллар ишлатилган. Ҳар бир модулнинг қуввати 255 ваттни ташкил қилади. Модуль платформасининг умумий майдони 25 минг метр квадратни ташкил этади.

Янги электр станцияси йилига 2680 мегаватт/соат энергия ишлаб чиқаришга қодир. Бу 820 уй хўжаликларини электр билан таъминлашга етади.

2015 йилнинг мартида компания шу префектурада иккита сузувчи электр станциясини ишга туширган эди.

Уларнинг умумий қуввати 2.9 мегавватни ташкил қилади.