Яқин 20 йил ичида МДҲ давлатларида янги самолётларга талаб кескин пасаяди

Жаҳон 11 Июнь 2015 1607

Яқин 20 йил ичида МДҲ давлатларида янги самолётларга дунёдаги энг кам талаб бўлади ва 1,15 минг донани ташкил қилади, деб прогноз қилмоқда АҚШнинг Boeing авиасозлик концернининг маркетинг бўйича вице-президенти Рэнди Тинсет.

Яқин 20 йил ичида янги самолётлар сотиб олиш бўйича Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари етакчилик қилади. Бу минтақа авиакомпанияларига 14,33 минг дона янги самолёт тўғри келади. 2034 йилгача янги самолётларга жаҳон бўйича умумий талаб 38,05 минг донани ташкил қилади.

Талаб бўйича 2-ўринни Шимолий Америка қитъаси 7,89 минг дона самолёт билан, 3-ўринни Европа қитъаси 7,89 минг дона самолёт билан эгаллайди. Яқин Шарқ авиакомпаниялари кўрилаётган давр мобайнида 3,18 мингта, Лотин Америкаси авиакомпаниялари эса 3,02 мингта, Африка қитьъаси давлатлари эса 1,17 мингта янги самолёт сотиб олиши прогноз қилинмоқда.

Кўпроқ янгиликлар