“Ўзметкомбинат” базальт толаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Ўзбекистон 12 Июнь 2015 974

“Ўзметкомбинат” акциядорлик жамияти базальт толаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Review.uz порталининг корхона инвестициялар департаменти раҳбари Наримон Умаровга таянган ҳолда маълумот беришича, комбинат янги технологиялар асосида минг тонна маҳсулот ишлаб чиқаришга улгурган.
Корхона йилига базальт асосидаги 10 минг тонна ёки 120 минг кубометр иссиқлик ушловчи материаллар ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Маҳсулот қурилиш саноати корхоналари, кимё, нефть-газ ва электр энергияси соҳаларида кенг қўлланади.
Айтилишича, бу янги уй-жой қурилишида иссиқлик ушловчи материалларнинг қўлланиши энергия йўқотилишини 50 фоизга камайтиришга ёрдам беради.
Хом ашё базаси сифатида Жиззах вилоятидаги Осмонсой кони ишлатилмоқда. У ердан олинаётган базальтлар Грузия ва Украинада чиқадиган маҳсулотлардан сифат жиҳатдан қолишмайди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22705 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49233 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62976 Жамият
CNN: Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашув уюштиришга ҳаракат қилган
09:58 62 Жаҳон
ЕЧЛ. Қуръадан олдин барча иштирокчилар номи ва саватчалар таркиби
09:57 155 Спорт
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 465 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 257 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 530 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар