Америка Кубогининг очилиш ўйинида Чили Эквадорни 2:0 ҳисобида мағлуб этди

Спорт 12 Июнь 2015 1014
12 июнь куни, Тошкент вақти билан соат 04:30 да Чили пойтахти Сантьяго шаҳридаги "Эстадио Насьонал`" ўйингоҳида 2015 йилги Америка кубогининг очилиш ўйини ўтказилди. Унда "А" гуруҳи фаворити бўлган мезбонлар Эквадорни синовдан ўтказди.
 
Ўйиннинг 67 дақиқасида Артуро Видаль ўзига ишлатилган қўполликдан кейин белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди. 84 дақиқада эса Алексис Санчеснинг пасини Варгас голга айлантириб, ўйиндаги якуний 2:0 ҳисобини ўрнатди. Ўйин охирида 68 дақиқада захирадан Вальдивия ўрнига майдонга тушган чилилик футболчи Фернандес қизил карточка олиб майдонни тарк этди.
 
Бу ғалабадан кейин Чили "А" гуруҳида яққол етакчига айланди. Гуруҳнинг иккинчи ўйини 13 июнь кунига белгиланган ва унда Мексика термаси Эквадорга қарши майдонга тушади.
 

Чили: Клаудио Браво, Эухенио Мена, Маурисио Исла, Алексис Санчес, Артуро Видаль, Хорхе Вальдивия (Матиас Фернандес 68), Жан Босежур (Эдуардо Варгас 46), Гари Медель, Гонсало Хара, Чарлес Арангис (Давид Писарро 85), Марсело Диас

Эквадор: Алешандер Домингес, Фриксон Эрасо, Хуан Карлос Паредес, Кристиан Нобоа, Джефферсон Монтеро, Миллер Боланьос, Фидель Мартинес (Ренато Алекс Ибарра 79), Вальтер Айови, Эннер Валенсия, Осбальдо Ластра (Педро Киньонес 68), Габриэль Ачильер

Огоҳлантиришлар: Гонсало Хара 32, Матиас Фернандес 74, Матиас Фернандес 90+3 - Фидель Мартинес 24, Осбальдо Ластра 42
Четлатиш: Матиас Фернандес 90+3

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар