АҚШ ўтган йилнинг августидан бошланган "ИШИД" жангарилари позицияларининг бомбардимон қилинишидан бери 2,7 млрд доллар сарфлаган, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.

АҚШ Мудофаа вазирлиги берган маълумотларга кўра, АҚШ "ИШИД" жангарилари билан курашга ҳар куни ўртача 9 млн доллар сарфлайди, шундан 5 млн доллари авиация учун йўналтирилади.