АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр Россия украиналикларга етарлича баҳо бермаганини ва унинг Украинага нисбатан режалари барбод бўлганини айтди.

Бу ҳақда Пауэр Киевдаги нутқи давомида айтиб ўтди.

“Кремль сизнинг Майданда бошлаган жараёндан ўтишдаги қатъиятлигингизга етарлича баҳо бермади. Россия янги Украина ҳукумати ислоҳотларга эътиборни мужассамлаштирмасдан, ҳарбий таҳдид билан босиб олинади, деб умид билдирган эди”, деб айтди Пауэр.

Пауэр Вашингтон Қрим Украинага қайтарилмагунига қадар тинчланмаслигини айтди.