Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Жанубий Кореяда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин медалга сазовор бўлди.

Жамоавий мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Елизавета Назаренкова, Анастасия Сердюкова ва Анора Давлятова энг кўп балл жамғариб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Мазкур мусобақада мезбонлар иккинчи, Қозоғистон терма жамоаси аъзолари учинчи ўринни эгаллашди. 

Гуруҳ баҳсларининг кўпкураш мусобақаларида иштирок этган Луиза Ганиева, Марта Ростобурова, Зарина Курбанова, Валерия Давидова ҳамда Самира Амировадан иборат терма жамоа бронза медали соҳиби бўлишди.

Ушбу мусобақада хитойликлар олтин, Япония терма жамоаси эса кумуш медалга сазовор бўлди.