"Бавария" жамоаси футболчиларининг жисмоний тайёргарлик масалалари учун масъул бўлган ходимлардан бири Фреди Биндер ишдан бўшатилди. 36 йилдан буён мюнхенликлар жамаосида ишлаган бу мутахассиснинг истеъфоси ҳақида Маттиас Заммер Bild нашрига маълум қилган.

Қайд этилишича, Биндер "Бавария"нинг бир неча футболчилари билан махсус шуғулланган ва тиббий штаб аъзоси ҳисобланган. Тиббий штаб бошлиғи Ханс Мюллер-Вольфарт май ойида "Бавария" ЕЧЛ чорак финалида "Порту"дан мағлуб бўлганидан кейин бош мураббий Хосеп Гвардиола билан келишмовчиликка дуч келган ҳамда жамоани тарк этганди.

"Порту" жамоасидан сафарда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учралгач, футболчиларнинг жароҳатлар туфайли сафдан чиққани бунинг асосий сабаби сифатида қаралган ва шифокорлар штабида ўзгаришлар бошланганди.