Алоқада нол ва минус балансида ҳам қолиш учун Beeline`нинг тўртта хизмати

Технология 12 Июнь 2015 2280

Beeline алоқа оператори олдиндан тўлов тизимидаги абонентларга нол ва минус балансида ҳам алоқада қолиш имкониятини берадиган тўртта хизмат ҳақида эслатди.

«Жонли нол» – Beeline`нинг олдиндан тўлов тизимидаги барча абонентлар фойдаланиши мумкин бўлган хизмат бўлиб, у ҳисобда маблағ бўлмаган тақдирда ҳам барча мобил рақамлардан қўнғироқ ва SMS ларни қабул қилиш имкониятини беради.

«Ишончли тўлов» хизмати абонентнинг сўровига биноан келгуси тўлов ҳисобига қарзга пул маблағини тақдим қилади. Унинг қиймати, сўровнинг муваффақиятли бўлиши натижасида, ҳисобдан ишончли тўловнинг қиймати билан биргаликда ечилади. Хизматнинг фаоллаштириши учун 064046 бепул рақамига қўнғироқ қилиш зарур, бунда ҳисобда минус $0,2 кам бўлмаган ва $4,5 дан ортиқ бўлмаган пул маблағи қолиши керак.

«Автотўлов» хизмати, ҳисобда бир доллардан кам маблағ қолганида, уни автоматик равишда тўлдиради. Хизматни улаш бепул. Код *141*11#. Қиймат 3 кунга тақдим қилиниб, 4 долларни ташкил қилади. Ҳар бир қабул қилинган автотўлов учун абонент ҳисобидан автотўлов қиймати билан биргаликда ушбу хизматнинг қиймати ечиб олинади. «Автотўлов» хизмати «Ишончли тўлов» хизмати билан биргаликда тақдим этилмайди.

«Менга қўнғироқ қил» хизмати билан, қайтиб қўнғироқ қилиш сўровини юборган ҳолда, Ўзбекистондаги уяли операторларнинг ҳар қайси абоненти билан ҳисобда маблағ бўлмаган тақдирда ҳам уланиш мумкин. Бир кунлик сўровлар миқдори чекланмаган, лекин фақат 2та сўров – бепул. Ундан кейин сўровга тарификация ҳақидаги SMS келади. Хизматга уланиш талаб этилмайди. *145* USSD-буйруғини, мамлакат кодини, абонентнинг телефон рақамини, # териш етарли. Бунда, абонентнинг ўзи «Менга қўнғироқ қил» сўровларининг қабул қилинишини, *145*0# буйруғини терган ҳолда, тақиқлаб қўйиши мумкин. Хизмат компания қамрови зонасининг ҳар қандай нуқтасида амал қилади.

Хизматлар ҳақида батафсилроқ: www.beeline.uz

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар