"Реал" жамоасининг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоага бир неча нафар янги футболчиларни олиб келмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар берган.

Жамоа биринчи навбатда "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеани харид қилишни режалаштирган. Бундан ташқари, Бенитес жамоага ҳужумчи, марказий яримҳимоячи ҳамда ўнг қанот ҳужумчиси олиб келишни хоҳламоқда.

У ўзи тузадиган жамоада Марко Верратти ("ПСЖ"), Артуро Видаль ("Ювентус") ва Жоффри Кондогбиа ("Монако") бўлишини истайди.

Қайд этиш жоизки, "Реал" шу вақтгача "Порту"дан бразилиялик ҳимоячи Данилони сотиб олган ва Каземирони ижарадан қайтарган.