12-14 июнь кунлари БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Туркманистонга расмий ташриф уюштиради. Пан Ги Мун сафар давомида Туркманистон президенти Қурбонўғли Бердимухамедов ва мамлакатнинг бошқа расмий шахслари билан учрашади.

БМТ янгиликлар марказининг хабар беришича, Пан Ги Мун Гуманитар фанлар ва ривожланиш халқаро университети талабалари олдида нутқ сўзлайди ҳамда Ашхободда 8 йил муқаддам очилган Марказий Осиё давлатлари учун превентив дипломатия минтақавий марказига ташриф буюради.