“Реал Мадрид” ҳамда Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Дэвид Бекхэм Гай Ричининг янги “Думалоқ стол рицарлари: Қирол Артур” деб номланган фильмида роль ижро этади.

40 ёшли собиқ футболчиги иккинчи даражали роль топширилган бўлиб, у Экскалибурни тошдан суғуриш саҳнасида пайдо бўлади.

Картинадаги бош ролларни Жуд Лоу, Эрик Бана, Чарли Ханнэм ва Аннабелль Уоллис ижро этган.

Фильм премьераси 2015 йилнинг 22 июлига белгиланган.